22:38 / 19.08.2015
4259

Швейцария миллий банки янги франкларнинг чиқарилишини эълон қилди

Швейцария миллий банки швейцар франкининг янги кўринишдаги банкноталари чиқарилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Наша газета» портали.

Швейцария миллий банки 2016 йил апрелидан аввал 50 франклик, 2017 йилда эса 20 франклик қоғоз пулларни муомалага чиқаради.

Янги банкноталарни ишлаб чиқилиши бўйича ишлар 10 йил давомида олиб борилди. Швейцария миллий банки 2005 йилдаёқ “Дунёга очиқ Швейцария” мавзусида янги банкноталар дизайнини яратишга танлов эълон қилган эди. Танловда цюрихлик дизайнер Мануэль Креббс ғолиб деб тан олинган, бироқ янги банкноталарни ишлаб чиқиш вазифаси танловда 2-ўринни олган Мануэл Пфрундерга юкланди. Ишлар 2007 йилда бошланган, бироқ 2010 йилдан бери янги қоғоз пулларнинг муамолага чиқарилиши техник сабабларга кўра бир неча марта қолдирилган.

Янги банкноталарнинг чиқарилиши билан боғлиқ мураккабликлар уларни қалбаки пул ясовчилардан максимал даражада ҳимояланган қилиб ишлашга интилишдан иборат бўлмоқда. Шу туфайли банкноталарнинг якуний дизайни анчагина ўзгаришларга учраши мумкин. Банкноталарнинг якуний дизайни уларнинг муомалага чиқарилишдан бир неча кун олдин намойиш қилинади.   

Амалдаги барча банкноталарни 2019 йилгача тўлиқ янгилаш режалаштирмоқда. Швейцар франкларининг дизайни охирги марта 1995-1998 йиллар давомида ўзгарган.  

Top