18:19 / 19.08.2015
3105

Таиланд Бангкокдаги терактларда уйғурларни айбламоқда

Таиланд махсус хизматлари Бангкокдаги терактларни уйғур террорчилари уюштирган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда The Bangkok Post нашри хабар бермоқда.

Тахмин қилинишича, қўпорувчилик айнан хитойлик туристларга қарши қаратилган. Мотивлардан бири сифатида июль ойида ХХРга 109 нафар уйғур қочқинларининг депортация қилингани кўрилмоқда. Бу воқеа таиландлик мусулмонлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг оммавий норозилигини келтириб чиқарган эди.

Айтилишича, икки ҳафта муқаддам Хитой элчихонаси полициядан дипломатик миссияни қўриқлаш чора-тадбирларини оширишни сўраган эди. Махсус хизматлар, ўз навбатида, хитойлик туристларга ҳужумлар уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Маълум бўлишича, айни пайтда полиция Бангкокнинг уйғур маҳалласида жиноятчини қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Бангкокда содир бўлган портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, улардан 6 нафари хитойликлар эди.

Top