07:06 / 19.08.2015
2863

Туркия президенти бош вазирнинг ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқининг ўзидан олиниши ҳақидаги аризасини қабул қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 18 август куни бош вазир Аҳмед Довудўғлунинг коалицион ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқининг ўзидан олиниши ҳақидаги аризасини қабул қилди. Бу ҳақда турк президентининг девонхонаси маълум қилди.   

Аризада Довудўғлу “барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ишонч ёрлиғини олиши мумкин бўлган ҳукуматни шакллантира олишга имконият топа олмагани” айтилган.

Довудўғлу ва Эрдўған 18 августда июлдан бери партиялар орасидаги музокаралар ҳеч қандай натижага олиб келмагани ва сиёсий кучлар янги вазирлар маҳкамаси таркиби  ҳақида келиша олмаганларидан кейин учрашди.

Бу орада Туркия Марказий сайлов қўмитаси муддатдан аввалги парламент сайловлари имкониятини назарда тутиб, сайловларга тайёргарлик кўриш учун конституция томонидан белгиланган 3 ойлик муддат қисқартирилиши ҳақидаги муҳим қарорни қабул қилди. Депутатлик сайловлари 22 ноябргача бўлиб ўтиши керак. 

Top