11:04 / 20.08.2015
3878

21 нафар бемор бола даволаниш учун Германияга жўнаб кетишди

19 август куни 21 нафар бемор болалар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган. 2002-2015 йиллар давомида 12 ёшгача бўлган 294 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2015 йилнинг шу даврига қадар республика бўйича жами 150 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда жарроҳлик операциялари ўтказилди ва улар соғломлаштирилди.

2015 йил шу даврига қадар “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган 150 нафар бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.

Top