23:12 / 20.08.2015
5517

АҚШлик боксчи Рой Жонс Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширди

Машҳур америкалик боксчи Рой Жонс Россия фуқаролигини олиш учун ариза ёзди. Ушбу жараён Ялтадаги матбуот-анжуманида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Мени “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 13, 14- ёки 41-моддаси асосида Россия Федерацияси  фуқаролигига олишингизни сўрайман”, дейилган спортчи имзолаган аризанинг кириш қисмида.

19 август куни боксчи Севастополда Россия президенти Владимир Путин билан суҳбати давомида Путиндан унга Россия паспорти берилишини сўраган. Жонс ушбу ҳужжат унга Россиядаги бизнесини юритиш учун кераклигини айтган.

Top