00:01 / 20.08.2015
2455

Дворкович: нефть нархи 2019 йилгача 50 доллардан 70 долларгача оралиқда ўзгариб туради

Россия бош вазир ўринбосари Аркадий Дворковичнинг фикрича, нефтнинг нархи яқин уч йил ичида 50 доллардан 70 долларгача оралиқда ўзгариб туради, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

Дворковичнинг айтишича, нефтнинг нархи оз фурсатга ҳаттоки 30-35 долларгача ҳам тушиб кетади.

“Худди шунингдек у 100 долларгача кўтарилиб кетиши ҳам мумкин. Бу икки ҳолнинг юз бериш эҳтимоли бирдек. Барча омиллардан келиб чиққан ҳолда, агар яқин уч йил ҳақида гапириладиган бўлса, нефть нархи 50-70 доллар оралиғида қолади”, деб айтди Дворкович.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини нефтнинг бир баррели нархи 30-40 доллар даражасида бўлишига кўникишга чақирган эди. 

Top