17:21 / 20.08.2015
10655

КХДР Жанубий Кореяга ташвиқотлари учун ультиматум эълон қилди

КХДР Жанубий Кореяга 48 соат ичида чегара ҳудудларидаги овоз кучайтиргичларни олиб ташламаса, тўлиқ миқёсда ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Ренхап” хабар берди.

“Шимол томони агарда Жануб Пхеньянга қарши ташвиқотлар трансляциясини тўхтатмаса ва 48 соат ичида барча овоз кучайтириш воситаларини олиб ташламаса, уруш ҳаракатларини бошлашни маълум қилади”, – дея қайд этиб ўтди КХДР Миллий мудофаа вазирлиги.

Бундан аввалроқ Жанубий Корея сўнгги 11 йил ичида илк бора Пхеньян сиёсатига қарши йўналтирилган хабарларни овоз кучайтиргичлар орқали эълон қилишни йўлга қўйганди.

Бунга жавобан Шимолий Корея ўт очишни маъқул кўрди.

Top