18:11 / 21.08.2015
4059

Наманганда янги фаввора қурилди

Мустақиллик байрами арафасида Наманган шаҳридаги Конституция хиёбонида янги фаввора қурилди. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, ушбу объект “Сфера дизайн қурилиш” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, жараёнда Туркия, Хитой ва Жанубий Кореядан келтирилган замонавий технологиялардан фойдаланилган. Фаввора сувни 18 м баландликка чиқаради.

Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ушбу объект қурилишига 450 млн сўм сарфлади. Фавворанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Сенат аъзоси Баҳодир Юсупов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ҳабибулло Маткаримов, Манзурахон Азизова ва шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаевлар иштирок этишди.

Очилиш маросими доирасида иштирокчилар учун байрамона концерт дастури уюштирилди. Унда халқ таниган хонандалар ўз чиқишлари билан қатнашишди.

Top