06:29 / 21.08.2015
3969

ОАВ: Пхеньянь мудофаа бўйича давлат қўмитасини шошилинч тарзда йиғилишга чақирди

Шимолий Корея марказий телевидениеси Пхеньянь Жанубий Корея чегарасида “жиддий воқелар” юз бергани билан боғлиқ тарзда мудофаа бўйича давлат қўмитасини шошилинч тарзда йиғилишга чақирганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.    

Хабарда Пхеньянь Сеулдан 48 соат ичида у томондан “Шимолий Кореяга қарши олиб борилаётган психологик урушни бас қилишни ва чегара олдида ўрнатилган овоз карнайларини олиб ташлашни” талаб қилгани айтилмоқда.

Жанубий Корея 11 йил мобайнида биринчи марта Шимолий Корея билан чегарада Пхеньянь сиёсатига қарши каратилган хабарлар айтилиб турувчи овоз карнайларини ёқди, шундан кейин Шимолий Корея томондан Жанубий Корея томонга ўт очилди. 

Top