09:27 / 21.08.2015
4624

Олимлар ҳайдовчиларнинг феъл гуруҳларини аниқлашди

Лондон иқтисодий ва сиёсий фанлар мактаби Goddyear компанияси билан ҳамкорликда тадқиқот ўтказиб, ҳайдовчиларни феъл-атворига кўра гуруҳларга бўлиб чиқишди. Тадқиқот европалик ҳайдовчилардан тузилган фокус-гуруҳларда олиб борилди.
Ҳайдовчилар етти гуруҳга бўлинди. Улардан биринчиси “ўқитувчилар”дир.

“Ўқитувчилар”га бошқа ҳайдовчилар ўз хатоларини тушуниши муҳим. Бундан ташқари, улар бошқа ҳайдовчиларга ақл ўргатиб, эвазига миннатдорчилик кутади.
“Билағонлар”нинг фикрича, ундан бошқа ҳайдовчилар ҳеч нарсани тушунмайди. Бу гуруҳ вакиллари ўз машиналаридан чиқмаган ҳолда йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига бақиришини хуш кўради.

“Рақобат ишқибозлари” доимо бошқалардан ўзиб кетишга интилишади, агар уларга тўсқинлик қилинса, бунга норозилик билдиришади. Улар олдиндаги машина билан ўрталиқ масофани имкон қадар кам сақлаб, бошқаларнинг суқилиб олишига имкон қолдирмасликка ҳаракат қилади.

“Жаллодлар” турли усуллар билан нотўғри ҳаракат қилган ҳайдовчиларни жазолашга ҳаракат қилади. Келишмовчилик юзага келганда улар машинасидан тушиб, рақиби билан жанжаллашиб кетади.
“Файласуфлар” бошқа ҳайдовчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларига эътибор қаратишмайди ва ҳатто ўзларича тўғри тушунишга интилишади. “Таҳдиддан қочувчилар” ўзлари хавфли деб санаган ҳайдовчилардан узоқроқ юришга ҳаракат қилишади. “Қочоқлар” эса йўлда бўлаётган ишларга аралашишни ёқтирмайди ва секинлик билан бир чеккадан кетаверади.

Top