20:41 / 21.08.2015
2596

Пекинда Ўзбекистон—Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Пекин шаҳрида 19—21 август кунлари Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ҳамкорликнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Top