09:28 / 21.08.2015
3056

Туркия бош вазири мамлакатдаги сиёсий вазиятга миллий хавфсизлик кенгашининг аралашувига қарши

Туркия бош вазирили Аҳмет Давутоглу мухолифатни Миллий хавфсизлик кенгашининг республикада фавқулодда ҳолат эълон қилганига масъулиятсизлик билан қараганликда айблади. Бу ҳақда у Адолат ва тараққиёт партияси ижроия қўмитаси йиғилишидан сўнг маълум қилди.

“Муаммоларни Миллий хавфсизлик кенгаши орқали ҳал этиш давлат тўнтарилиши давридагидек фикрлашнинг кўринишидир. Миллий хавфсизлик кенгаши ўз муаммолари билан шуғулланади. Биз эса амалдаги Конституция бўйича иш кўришимиш лозим”, – деди у.

Давутоглунинг қайд этишича, гап партиялар коалиция бўйича келишувга эриша олмаса, муддатдан аввалги сайловларга қадар муваффақ ҳукуматни шакллантиришга оид модда ҳақида кетмоқда. Айни пайтда Туркияда мазкур вазиятнинг юзага келиш эҳтимоли жуда юқори.

Миллий хавфсизлик кенгашининг аралашуви ва Туркияда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарор Миллий ҳаракат партияси етакчиси Девлет Бахчели томонидан эълон қилинган эди. Унинг фикрича, террористик фаоллик ва сиёсий инқироз кучайган даврда фавқулодда ҳолат эълон қилиш зарур, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш эса мамлакатда фуқаролар урушининг авж олмаслигига нуқта қўйиши мумкин.

Ахмет Давутоглу, шунингдек, сиёсий партияларни коалицион ҳукумат тузиш билан инқирозни биргаликда ҳал қилиш ва парламент (межлис)да муддатидан олдин сайловлар ўтказишга чақирган.

Top