09:36 / 21.08.2015
5038

Янги авлод Kia Optima’нинг Европага мўлжалланган версияси кўрсатилди

Тармоқда Янги авлод Kia Optima’нинг Европага мўлжалланган версиясининг фотосуратлари пайдо бўлди. Уларни Нидерландиянинг Autoblog нашри чоп этди. Машинанинг АҚШ бозорига мўлжалланган версияси шу йилнинг апрелида кўрсатилган эди.

 

Экспертларнинг суратлар асосида берган баҳосига кўра, бу версия АҚШ модификациясидан олд ва орқа бампери, олд фаралари ва орқа чироқлари билан фарқланади. Интерьерда эса ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмайди.
Машина 1.7 л ли дизелли двигателга эга бўлиб, унинг қуввати 141 от кучини ташкил қилади. Мотор 6 диапазонли механик ўтказмалар қутиси ёки 7 босқичли “робот” билан уйғунликда ишлайди.

Қиёс учун, АҚШ версияси 3та бензин мотори билан таъминланган: биринчиси 2.4 л ли, 185 от кучига эга, иккинчиси 2 л ли, 247 от кучига эга, учинчиси 1.6 л ли, 175 от кучига эга. Охиргиси “робот” билан, қолганлари 6 диапазонли автоматик ўтказмалар қутиси билан уйғунликда ишлайди.

Top