07:11 / 22.08.2015
2838

Франция ИИВ раҳбари поездда ўқ узган жиноятчини қўлга олган икки америкаликка миннатдорчилик билдирди

Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев Амстердам-Париж поездида ўқ узган жиноятчини хавфсизлантирган икки нафар АҚШ фуқаросига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Казневнинг айтишича, америкаликлар “мураккаб шароитларда жасурлик кўрсатганлар”.

Аввалроқ  Амстердамдан Парижга кетаётган тезюрар поездда номаълум шахс отишма содир этгани оқибатида 3 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинган эди. 

Top