12:42 / 22.08.2015
4596

Жанубий Корея ва КХДР юқори даражали учрашув ҳақида келишиб олди

Жанубий Корея ва КХДР Корея яриморолидаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилиш учун юқори даражали учрашув ўтказиш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Икки мамлакат етакчилари ёрдамчилари ўртасидаги учрашув Жанубий Корея ва КХДР ўртасида жойлашган Пханмунжом қишлоғида бўлиб ўтади.

Айни пайтда Шимол ва Жануб тўлиқ жанговар ҳолатдаги қўшинларини чегара бўйлаб жойлаштириб чиққан.

Top