12:14 / 23.08.2015
2381

Болгария муҳожирлар ҳужуми хавфи туфайли Македония билан чегараларини мустаҳкамламоқда

Болгария ҳукумати қўшни Македония билан давлат чегараларида назоратни кучайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари Бойко Борисов маълум қилган.

DW нашрида ёзилишича, бу қарор болгар-македон чегараси орқали муҳожирлар оқими пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни 2 минг нафардан ортиқ муҳожир Греция ва Македония чегарасидаги тўсиқларни бузиб ўтишди.

2015 йилнинг бошидан буён 9200 нафардан ортиқ киши Болгарияга бошпана сўраб, мурожаат қилган. Болгария Македониядан фарқли равишда ЕИ аъзоси, лекин Шенген ҳудуди аъзоси ҳисобланмайди.

Болқон яриморолига Суриядан қочқинлар Туркия орқали кириб келишмоқда. Буни тўхтатиш учун Болгария Туркия билан чегарада 30 км масофада девор ўрнатган. Бундан ташқари расмий София Греция билан чегарасида ҳарбийларни кўпайтирган.

Top