06:15 / 23.08.2015
2623

Кобулдаги портлаш пайтида 3 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулнинг дипломатик даҳасида юз берган портлаш пайтида Афғонистонда шартнома бўйича ишлаган 3 нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, террорчи-худкуш автомобилда НАТО конвойига ҳужум қилган.

Ҳукумат берган охирги маълумотларга кўра, теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлган.

Top