11:14 / 23.08.2015
3047

Москва дарёсига хусусий вертолёт қулаб тушди

Robinson 44 русумли хусусий вертолёти Москва дарёсига қулаган ва чўкиб кетган. Россия ФВВ сайтида ёзилишича, вертолётда 3 нафар ўсмир ва бир ёш бола бўлган.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса "Живописная" бухтаси яқинида, қирғоқдан 30 метр масофада содир бўлган.

"Вертолёт бортида 4 киши бўлган. Уларнинг барчаси қутқарилди", дейилади хабарда.

"Интерфакс" нашрида ёзилишича, ҳодиса иштирокчиларига тиббий ёрдам талаб қилинмаган.

Дарёга заҳарли моддалар тўкилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Top