00:07 / 23.08.2015
2359

Путин Москва ипподромида президент совғаси учун от пойгалари ўтказилиши ҳақидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин 12 сентябрда Марказий Москва ипподромида президент совғаси учун от пойгалари ўтказилиши ҳақидаги фармонни имзолади.   

“2015 йилнинг 12 сентябрида Марказий Москва ипподромида Россия Федерацияси президенти совғаси учун наслдор минги отларда от пойгаси ўтказилсин”, дейилмоқда ҳужжатда.

Пойгаларга тайёргарлик кўриш ва уларнинг ўтказилиши ҳамда ОАВларда ёритилиши учун жавобгарлик президент маъмурияти, ҳукумат, президент ишлари бошқармаси ва Федерал қўриқлаш хизмати зиммасига юкланди.

Top