20:50 / 24.08.2015
5066

Грознийда "Аҳмат" минораси қурилиши бошланди

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида "Аҳмат" минорасининг қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Рамзон Қодиров фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

"Биз Россиянинг Шимолий Кавказ ишлари бўйича вазири Льв Кузнецов билан биргаликда "Аҳмат" минорасининг қурилиши бошланишига расман кўрсатма бердик. Қурилиш майдонида бурғулаш ишлари бошланди. Бу ерда 200та устун ўрнатилади", деб ёзади Қодиров.

У бу воқеани Чеченистон учун тарихий воқеалигини билдирган.

"Бу лойиҳа орқали минглаб янги иш ўринлари яратилади, бизнес ривожланади ва сайёҳлар оқими ортади. Дунёда иқтисодий инқироз бўлаётганига қарамасдан бу муаммо лойиҳа учун сармоя киритилишига халал бермайди", деди Чеченистон раҳбари.

Тахмин қилинишича, Грознийдаги минора Европа ҳудудидаги барча энг иншоотлардан ҳам баланд бўлади. Унинг энг юқорисида атрофни кузатиш учун майдонча барпо этилади.

Top