20:41 / 24.08.2015
6246

Машҳур пазанда Сталик Ханкишиев UzReport телеканалига интервью берди

Куни-кеча UzReport TV телеканали суратга олиш гуруҳи Москвадан ишчи сафардан қайтиб келди. Гуруҳ у ерда машҳур пазанда Сталик Ханкишиевнинг уйида меҳмон бўлди.
Сталик Ханкишиев шарқ ошхонаси, хусусан ўзбек пазандалиги билағони, у ҳақида барча нарсани биладиган моҳир пазанда ҳисобланади. Шу билан бирга у ўзбек пазандалик санъатини тарғиб қилувчи энг ёрқин шахслардан биридир.

Қайд этиш жоизки, пазанда, ёзувчи, файласуф Сталик Ханкишиев уч маротаба пазандалик китобларига бағишланган нуфузли халқаро танловлар соҳиби ҳисобланади. У 2013 йилда Озарбайжон ошхонасига бағишланган “Бозор, қозон ва дастурхон”, 2014 йилда “Манқал” деб номланган китоблари билан танловлар ғолиби бўлган. Ханкишиев жорий йилда Франкфурт китоб ярмаркасида иштирок этиб, у ерда намойиш қилинган китоблар ҳақида UzReport TV мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Ханкишиев 2015 йилда ўзбек ошхонасига бағишланган “Қозон” деб номланган китоби учун Пекиндаги танлов ғолиби бўлди.
Ханкишиев таомларни нафақат ажойиб тайёрлайди, улар ҳақида мазали ва ажойиб тарзда сўзлай олади, балки ҳар бир таомнинг тайёрланишига математик аниқлик билан ёндошади.

Ханкишиев мусиқа билан пазандалик ўртасида қандай умумийлик борлиги, пазандалик сирларини кимдан ўргангани, нима учун қозонда тайёрланган таом мазалироқ бўлиши ва бошқа кўп нарсалар ҳақида UzReport TV’нинг “Интервью” дастурида гапириб берди.

Top