17:53 / 24.08.2015
1990

Мисрда портлаш юз бериши оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлди

Мисрда полициячиларни олиб кетаётган автобус портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва 24 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Daily News Egypt нашри хабар берган.

Миср ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бу воқеа Бухейра вилояти ҳудудида рўй берган.

Жароҳатланганлар ўша заҳоти ҳудуддаги шифохоналарга етказилгани айтилган.

Мутахассислар атроф ҳудида теракт такрорланиши эҳтимолини кўриб чиқишмоқда.

Бундан олдинроқ, мамлакат пойтахти Қоҳира шаҳридаги суд биноси олдида портлаш содир бўлиши оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top