Ўзбекистонда 2015 йил 1 сентябрдан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари учун акциз солиғи бекор қилинди.
Янги тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида тасдиқланди
Қарорга биноан, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган янги транспорт воситалари (ТН ВЭД 8704) акциз маркасисиз олиб кириладиган маҳсулотлар рўйхатидан ўрин эгаллади.
Бундан аввал 2015 йил 1 январда худди шу тартиб Украина ва Россия учун ҳам қўлланилган эди.