11:24 / 24.08.2015
3956

Токио аэропорти яқинида кучли портлаш содир бўлди

Япония пойтахтидаги “Ханэда” аэропорти яқинида жойлашган пўлат қуйиш заводида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар тарқатди РИА Новости.

Ҳодиса тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақида маълум қилинмади. Айни вақтда воқеа жойида ёнғин бошланган.

Ўтган тунда Япониянинг Канагава провинцияси Сагамихара шаҳрида жойлашган Америка ҳарбий базасида бир неча портлашлар содир бўлгани ҳам хабар қилинган эди.

Бу портлаш сабаблари ҳам ҳали аниқланмади.

Top