20:55 / 25.08.2015
6197

Ўзбекистонда 2018 йилдан поливинилхлорид ишлаб чиқариш режалаштирмоқда

2015-2019 йиллар учун таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш чора-тадбирлари дастурига кўра, Ўзбекистонда поливинилхлорид ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 2018 йилда 40,8 минг тонна шундай маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган. 2019 йилда эса бу кўрсаткич 90 минг тоннагача оширилиши кўзда тутилган.

Маълум қилинишича, "Навоийазот" АЖ ва Хитойнинг «CAMCE Engineering» компанияси ҳамкорлигидаги қўшма мажмуа поливинилхлорид, метанол ва каустик сода ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Тегишли шартномага кўра, йилига 100 минг тоннагача поливинилхлорид ишлаб чиқаришга эришилмоқчи. Шуниндек, ушбу мажмуа ҳар йили 71,8 минг тонна каустик сода ва 295,4 минг тонна метанол ишлаб чиқаради.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши учун жами 501,1 млн доллар миқдоридаги маблағ йўналтирилади. Шундан корхоналар улуши 11,2 млн доллар, Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёй жамғармаси улуши 66 млн доллар, тижорий банклар улуши эса 50,2 млн долларни ташкил этади. Шунингдек, хорижий сармоядорлар томонидан 373,8 млн доллар ажратилади.

Top