08:13 / 26.08.2015
4333

АҚШда 14 ёшли ўқувчи ўз синфдошлари ва ўқитувчисини гаровда ушлаб турди

АҚШнинг Ғарбий Виргиния штатида жойлашган Филиппи шаҳридаги мактаблардан бирининг 14 ёшли ўқувчиси тўппонча билан қуролланиб, ўз ўқитувчиси ва синфлошларини гаровда ушлаб турди.

Мактабдаги қолган ўқувчилар зудлик билан эвакуация қилинди. Полиция ходимлари ёш жиноятчи билан музокаралар олиб бордилар. Улар музокаралар натижасида ўқувчини гаровга олинганларни қўйиб юборишга кўндирдилар, сўнгра ўсмирнинг ўзи ҳам полицияга таслим бўлди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Полиция ўқувчини бундай номақбул ҳаракатни содир этишга нима ундаганини аниқлаштирмоқда. Ҳозирда ўсмир шифохонага юборилган, шифокорлар унинг онг-шуурини аниқлаштирмоқдалар.

Top