00:43 / 26.08.2015
3828

Тожикистонда россиялик ҳарбий таксичига ҳужум қилди

Тожикистонда жойлашган Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчиси Қўрғонтепада яшовчи эркакка кўплаб пичоқ жароҳатлари етказди. Бу ҳақда мамлакатнинг жанубида, Афғонистон билан чегарадош бўлган Хатлон вилоятидаги ўзининг ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда мамлакатда чоп этилувчи “АЗИЯ-плюс” газетасида маълум қилинди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, 21 августда россиялик ҳарбий Дмитрий Толстой 24 ёшли таксичи Тоир Султоновга ҳужум қилиб, унга жароҳат етказган. Воқеа гувоҳлари жабрланганга ёрдам кўрсатишган ва уни вилоят клиник шифохонасига етказганлар. Қизиққон ҳарбий эса ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари етиб келгунга қадар ушлаб турилган. Ҳарбий бундай ҳаракатни амалга оширганига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Шифокорларнинг айтишича, Султонов бўйин, бош ва қўллар соҳасида кўплаб жароҳатлар билан шифохонага олиб келинган. Шифохонада у операция қилинган, икки кундан кейин эса жонлантириш бўлимидан умумий палатага даволанишга олинган. Анйи пайтда унинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Россиялик ҳарбийга нисбатан Тожикистон жиноят кодексининг 110-моддаси – “Саломатликка қасддан оғир жароҳат етказиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Иш кўриб чиқиш учун ҳарбий прокуратурага топширилди.

Top