17:10 / 26.08.2015
2925

Украиналик собиқ милициячи вазир ўринбосарининг машинасини ўққа тутди

Киев ҳуқуқ-тартибот органлари Украина Фан ва таълим вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари Инна Совсун кетаётган автомобилни ўққа тутган фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда «Интерфакс» Украина ИИВ берган маълумотларга таяниб хабар тарқатди.

ИИВ ходимларидан бирининг маълум қилишича, жиноятчи 39 ёшли Донецк вилояти фуқароси бўлди.

У собиқ милиция ходими бўлиб «Титан» давлат қўриқлаш хизматида фаолият юритган. Ҳозирда шубҳа остидаги шахс ҳибсга сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Киевда номаълум шахс вазир ўринбосарининг машинасига ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Воқеа натижасида машинага жиддий шикаст етган, бироқ ҳеч ким жабр чекмаганди.

Top