06:10 / 27.08.2015
2223

Биринчи рақамли теннисчи Жокович ЮНИСЕФ кўнгилли элчиси бўлди

Эркак теннисчилар ўртасида 1-рақамли теннисчи, сербиялик Новак Жокович БМТ Болалар жамғармаси ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчиси бўлди. Унинг элчи қилиб тайинланиши маросими 26 августда жамғарманинг қароргоҳида бўлиб ўтди. ЮНИСЕФ директори ўринбосари Йока Брандтнинг айтишича, “Новак Жокович – дунё болалари учун ҳақиқий чемпион”. “У кучли овоз ва қатъий амаллар болалар ҳаётини, айниқса эрта ёшда ўзгартириши мумкинлигини кўрсатди”, дейилмоқда ташкилотнинг матбуот баёнотида.

Жокович 2011 йилдан бери Сербиянинг ЮНИСЕФдаги элчиси ҳисобланади. У болаларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланиб келади ва болаларнинг таълим олишларига катта эътибор қаратади.

28 ёшли теннисчи “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақаларнинг бир неча карра чемпиони ва айни пайтда жаҳоннинг 1-рақамли теннисчиси ҳисобланади.

Top