03:29 / 27.08.2015
5227

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди

2015/16 йиллардаги мавсумда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоалар номлари маълум бўлди. 27 августда бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида жамоалар 8 гуруҳга бўлинадилар. Жамоалар ўз гуруҳларидаги ҳар бир рақиб билан иккита ўйин – ўз майдонлари ва мезбонда учрашув ўтказадилар.

Жамоалар қуйидагича кўринишда саватчаларга тақсимландилар:

Биринчи саватча: «Барселона», «Челси», «Бавария», «Ювентус», «Бенфика», «ПСЖ», «Зенит», ПСВ.
Иккинчи саватча: «Реал», «Атлетико», «Порту», «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Валенсия», «Байер», «Манчестер Сити».
Учинчи саватча: «Шахтёр», «Севилья», «Лион», «Динамо» (Киев), «Олимпиакос», ЦСКА, «Галатасарай», «Рома».
Тўртинчи саватча: БАТЭ, «Боруссия» (Менхёнгладбах), «Вольфсбург», «Динамо» (Загреб), «Маккаби», «Гент», «Мальме», «Астана».

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 августда, Тошкент вақти билан 20:45 да бошланади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 15-16 сентябрдан бошланиб, 8-9 декабрда якунланади.

Top