19:47 / 27.08.2015
27437

Гиннес рекордлар китоби 60 йил ичидаги энг асосий жаҳон рекордлари ҳақида сўзлаб берди

Жорий йилда 60 йиллигини нишойлайдиган Гиннес рекордлар китоби таҳририяти нашр пайдо бўлгандан бери қайд қилинган инсониятнинг асосий ютуқлари ҳақида сўзлаб беришга қарор қилди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида айтиб ўтилди.

Нашр ўзининг пайдо бўлганининг биринчи йили энг муҳим ютуқ сифатида 1955 йилда қўшиқлари хит-парадларнинг энг юқори чўққисини энг кўп марта эгаллаган Элвис Преслининг феноменал ютуғини айтди.

Таҳририят 1960-йиллардаги коинот билан боғлиқ бир нечта ютуқларни қайд этиб ўтди. 1961 йилда энг катта ютуқ сифатида Юрий Гагариннинг коинотга парвози, 1965 йилда Алексей Леоновнинг очиқ фазога биринчи бўлиб чиқиши, 1969 йилда Ой сиртига биринчи бўлиб қадам қўйган фазогир Нил Армстронгнинг эришган ютуғи айтиб ўтилди.
1971 йил нашрга биринчи юборилган e-mail хабар, 1973 йил – мобиль телефондан биринчи қўнғироқ, 1978 йил энг семиз эгизаклар билан ёдда қоларли бўлди.

1980-йилларда нашр саҳифаларидан жаҳонда энг кўп сотилувчи мусиқа альбоми – Майкл Жексоннинг Thriller альбоми, дунёнинг энг фаол Килауэа вулқони ва энг муваффақиятли бошқотирма ўйин “Тетрис” ўйини жой олди.

Гиннесс рекордлар китоби томонидан 1990-йиллардаги энг асосий воқеалар сифатида интернет-браузернинг пайдо бўлиши, картадан ясалган энг баланд уйча, биринчи тўлиқ метражли компьютер мультфильми (“Ўйинчоқлар тарихи”) ва узунлиги 30,5 метрни ташкил қилувчи лимузин эътироф этилди.

2000-йилларда энг муҳим натижалар қаторига боғ гномларининг энг катта коллекцияси, дунёдаги энг катта тошбақа, энг узоқ давом этган кўнишсиз парвоз ва 2009 йилда 100 метрга югуришда ямайкалик спринтер Усейн Болт томонидан ўрнатилган 9,58 сониялик рекорд натижа киритилди.

Охирги ўн йиллик Феликс Баумгартнернинг 39 километрлик баландликдан сакраши, энг кўп миқдорда сотилувчи ўйин (GTA V) ва телебошловчи Эллен Деженерес 2014 йилда “Оскар” мукофотида гуруҳ бўлиб тушилган селфини чоп этган твитига энг кўп миқдордаги ретвитлар (жавоб твитлари) билан эсда қолди.

Top