01:49 / 27.08.2015
3085

Қорақалпоғистонда Самарқандга 150 гр афюн олиб кетаётган аёл 10 йилга қамалди

Қорақалпоғистонда Самарқандга 150 гр афюн олиб кетаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айбланувчи Айша Ерназарова илгари ҳам афюн савдосидан қўлга тушиб, 8 йилга қамалган, аммо 2013 йилда жазо муддатининг қолган қисмини назорат остида ўтказиш шарти билан озодликка чиққан эди. Ерназарова назорат остида бўлишига қарамай, эски ишини давом эттиришга қарор қилди.

2014 йилда у Самарқанд шаҳрига 150 гр афюн олиб кетаётганида қўлга олинди. Суд ҳукми билан у 10 йил 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Top