18:48 / 27.08.2015
2771

ЮНЕСКО Аскиянинг инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилгани ҳақидаги сертификатни топширди

ЮНЕСКОнинг халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими Бош директори Эрик Фальт Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовга Аския санъатининг инсониятнинг номоддий бойликлари рўйхатига киритилганини тасдиқловчи сертификатнинг асл нусхасини топширди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Мазкур сертификатнинг топширилиш маросими Самарқандда Х халқаро «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали доирасида ташкил қилинди.

Top