22:15 / 28.08.2015
12438

25 йилдан кейин Марказий Осиё давлатларига қурғоқчилик хавфи таҳдид қилиши мумкинлиги айтилди

25 йилдан кейин Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга қурғоқчилик хавфи таҳдид қилиши мумкин. Бундан Бутунжаҳон табиий захиралар институти берган маълумотлар дарак бермоқда.

“Хавф солинаётган” гуруҳга 33 та давлат киритилиб, унга Марказий Осиё давлатларидан фақатгина Тожикистон киритилмади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, сув (чучук сув) ресурсларининг қисқариши қурғоқчилик, умумий ташналик ва бир қатор ҳудудларда сувга эгалик қилиш негизида қуролли тўқнашувларга олиб келади.

2012 йилда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистонга ташрифи чоғида сув туфайли Марказий Осиёда уруш юзага келиши мумкинлиги хавфидан огоҳлантирган эди.

Top