20:20 / 28.08.2015
7639

Ангренда ресторан яқинидаги муштлашув иштирокчилардан бирининг ўлими билан якунланди

Ангренда уч нафар ўртоқ маст ҳолда киракаш йигитни уриб ўлдириб қўйишди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.

Айтилишича, яқин дўстлар Умид Сафаров, Воҳид Набиев ва Санжар Боқиевлар ресторанга кириб, ярим тунгача ўтиришган. Ташқарига чиқишгач, маст ўртоқлар ҳозиргина ўзлари чиққан ресторанда официант бўлиб ишлайдиган қизларнинг Matiz русумли автомобилга ўтириб кетмоқчи бўлаётганини кўриб, уларнинг олдига ошиққан. Бундан жаҳли чиққан киракаш йигитлар билан талашиб қолган. Сафаров ва Набиев йигитни яқин орадаги боғ ичига олиб кириб кетиб, дўппослашган. Боқиев дастлаб уларга қўшилди, сўнг, дўстларини бир амаллаб воқеа жойидан олиб кетгач, Сафаровнинг акаси билан воқеа жойига қайтиб келган ва ҳайдовчининг ҳалигача шу ерда ётганини кўрган.

Улар тез тиббий ёрдам ходимларини чақирган, аммо ҳайдовчининг жони узилиб бўлган эди. Эртасига милиция ходимлар ўтказган тергов натижасида официант қизлар муштлашувда иштирок этган ҳар учала эркакни танишган.
Маст аҳволда қотилликка қўл урган дўстлар қамоққа олинди.

Top