08:58 / 28.08.2015
3349

Боливияликлар дунёдаги энг ҳиссиётга берилувчан халқ сифатида тан олинди

Америкадаги жамоатчилик фикрини ўрганувчи Gallup институти дунёдаги давлатларни халқларининг ҳиссиётларга берилувчанлигига кўра таснифлади. Бундай рейтинг ташкилот сайтида эълон қилинган.

Рейтингда кўриш мумкинки, юқорида асосан Лотин Америкаси давлатлари, пастда эса Собиқ Итиифоқ ҳудудида ташкил топган республикалар жойлашган.

Gallup институти мутахассислари 148 мамлакат аҳолиси орасида ўтказган сўровномалардан аниқлашича, бу рўйхатда Боливиядан кейин Сальвадор, Эквадор, Филиппин, Никарагуа, Гватемала, Камбожа, Колумбия, Коста-Рика ва Ироқ жойлашган.

Ушбу рейтингдаги сўнгги ўринни Бангладеш эгаллаган. Бангладешликларнинг 37 фоизигина ҳиссиётларга берилувчанлигини билдиришган. Озарбайжон ва Грузияда эса бу кўрсаткич 38 фоизни, Беларусда 39 фоиз, Литва, Россия ҳамда Украинада эса 40 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, Молдова ва Қозоғистон аҳолисининг 41 фоизигина ҳиссиётларини очиқ ифода этиши маълум бўлган.
Дунёдаги энг жиддий халқлар орасида туркманистонликлар, эстонлар, қирғизлар (42 фоиздан), тожиклар (43 фоиз), латишлар (44 фоиз), ўзбекистонликлар (45 фоиз) ҳамда арманистонликлар (46 фоиз) ҳам қайд этилишган.

Top