14:55 / 28.08.2015
3297

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини бошланди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 август куни Тошкентдаги йиғинини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Йиғинга 30 нафар футболчи жалб этилган. Бироқ йиғиннинг дастлабки кунида барча легионер футболчилар ҳам қатнаша олмади. Хорижда фаолият юритаётганлардан фақат Қозоғизтоннинг "Ордабаси" клуби аъзоси Александр Гейнрих ва Хитойнинг "Чангчун Ятай" жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов етиб келди.

Яман ҳамда Филиппинга қарши ўйинларга тайёрланиш учун машғулотларга жалб этилган футболчилар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Йиғиннинг дастлабки кунидаги машғулотларнинг илк 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоа ушбу мураббийнинг мамлакат бош жамоаси билан илк расмий учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Бабаяннинг терма жамоа мураббийи сифатида илк расмий ўйини 3 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 3-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон Яман терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Top