09:24 / 28.08.2015
3289

Ўзбекистонлик твиттер микроблоглар хизмати фойдаланувчилари #Uzb24 ҳэштегини жаҳон трендига чиқаришди

Бугун, 28 август куни ўзбекистонлик твиттер микроблоглар хизмати фойдаланувчилари Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида #Uzb24 ҳэштегини трендга чиқаришди.

Мазкур ҳэштег бир неча сония давомида дунё миқёсида энг кўп қўлланилувчи сўзлар рўйхатидан ўрин эгаллаб турди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур акция бугун, 28 август куни соат 16:00да ўтказилиши мўлжалланган. Твиттер микроблоглар хизмати фойдаланувчиларидан ушбу акцияда фаол иштирок этишини сўраб қоламиз.

Top