14:32 / 28.08.2015
3305

Қозоғистонлик аёл 3 ёшли қизини сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

Қозоғистоннинг Оқмола вилояти Кўкшетау шаҳрида истиқомат қилувчи 29 ёшли аёл ўзининг уч ёшли қизини сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. У ўз фарзандини 950 минг тенге (тахминан 4 минг доллар. — kun.uz)га баҳолади.

24 KZ интернет нашрининг вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда хабар беришича, қўлга олинган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Аёл вояга етмаганлар савдоси бўйича (ҚР ЖК 135-моддаси) айбланмоқда.

Қўлга олиш жараёни Оқмола вилоят ИИБнинг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан амалга оширилди. Айни пайтда жиноий иш юзасидан тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Top