06:30 / 29.08.2015
2313

Кениялик йигит террорчилик ташкилотларини молиялаштиргани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

Кениялик 27 ёшли Муҳаммад Ҳусайн Саид Майами суди томонидан Африка ва Яқин Шарқдаги террорчилик ташкилотларини молиялаштиришдаги айбига иқрор бўлгандан кейин 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳусайн Саид “Ал-Қоида”, “Ан-Нусра фронти” ва “Аш-Шабоб” каби террорчилик ташкилотларини моддий қўллаб-қувватлашда айбланмоқда. Айбланувчи уларни молиялаштириш учун умумий ҳисобда 11,6 минг доллар юборган.

Айблов ҳукмида у ўзининг шериги билан террорчилар орасида оммалашган онлайн-чат орқали Сурия президенти Башар Асад ҳукуматини тўнтариб ташламоқчи бўлаётган “Ан-Нусра фронти” (“Жибҳат ан-Нусра”) гуруҳига молиявий кўмак жалб қилгани ва янги жангариларни ёллашда фойдалангани таъкидланмоқда.

Шунингдек, улар Сомали ҳудудида шариат қонунларини ўрнатиш учун курашаётган “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳига пул юборгани ҳам иддао қилинмоқда.

Top