10:37 / 29.08.2015
3239

Лионда марихуана сотувчи шахс ўз хизмати ҳақида варақа тарқатаётганида қўлга тушди

Франциянинг Лион шаҳри полицияси ўз хизматлари ҳақида варқа тарқатиб юрган марихуана сотувчисини ҳибсга олди. France24 телеканалининг хабарига кўра 32 ёшли жиноятчи қўлга олинган.

У бу варақасида ўз исми, манзили, телефон рақами ва қандай нархларда қандай маҳсулотлар етказиб бериши ҳақида ёзган.

Варақада у 100 евродан қиммат нархдаги маҳсулотларини етказиб бергани учун қўшимча ҳақ олмаслигини билдирган.

Унинг "реклама кампанияси" йўловчилардан бири ундан гиёҳванд модда сотиб олиши ва бу ҳақда яқин жойдаги полиция идорасига маълум қилиши биланоқ якунланди. Жиноятчининг уйи тинтув қилинганида уйдан 102 грамм миқдоридаги каннабис моддаси ва бир неча варақа топилган.

У тергов вақтида ўзининг оғуфуруш эмаслигини, янги дўстлар орттириш учун шундай йўл тутгани ҳақида айтган.

Top