15:38 / 29.08.2015
4250

МАКС-2015нинг ёзги дастури ёғингарчиликлар туфайли тўхтатилди

Кучли ёмғир туфайли Халқаро авиацион-космик салони — МАКС-2015 ёзги дастурининг иккинчи кунига белгиланган парвозлар намойиши тўхтатилди.

“Интерфакса” агентлигининг маълум қилишича, мазкур ёзги дастурни томоша қилиш учун аэродром майдонига жам бўлган минглаб томошабинлар ёмғирдан қочиб, кўргазма павильонларига бекинишга мажбур бўлишди.

Ёмғирдан кейин эса самолётлар парвози яна қайтадан амалга оширила бошланди.

Москва вилояти Жуковский туманида бўлиб ўтаётган МАКС-2015 халқаро авиасалони эртага, 30 август куни ўз ниҳоясига етади.

Бу йил МАКС халқаро авиасалони 12-маротаба бўлиб ўтмоқда.

Анъанага кўра, авиасалонда авиация “фахрийлари” ҳам иштирок этмоқда. Мазкур икки ўринли ДИТ машғулот қирувчи самолётидан бор-йўғи уч дона ишлаб чиқарилган.

СУ-30 СМ кабинаси

Ка-52 - Ка 52К вертолётларининг намойишга қўйилган намунаси. Вертолётлар ичида энг сўнггиларидан ҳисобланади: биринчи маҳсулот парвози 2015 йил март ойида бўлиб ўтган. Россия армияси жорий 2015 йилдан ушбу вертолётлар билан таъминланади. Унинг дастлабки прототиплари эса ўқув машғулотларида иштирок этиган.

Як-130 ва унинг жанговар жамланмаси

ВМ-Т "Атлант" самолётлари Бойқўнғир космодромида афсонавий “Бўрон”ларни етказиб турган. Ўзининг ташқи кўриниши сабабли “Учувчи бочка” номини олган.

Top