06:44 / 29.08.2015
2840

Обама: АҚШ ва Исроил кейинги авлод ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратишни муҳокама қилмоқда

АҚШ маъмурияти Исроил билан хавфсизлик масалалари, хусусан кейинги авлод ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратишда ҳамкорлик қилиш имкониятини муҳокама қилган ҳолда фаол суҳбатлашувни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда 28 август куни АҚШ президенти Барак Обама АҚШдаги яҳудий ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган телеанжуман давомида маълум қилди. “Биз бир неча ойдан бери Исроил ҳукумати билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимизни қандай йўллар билан мустаҳкамлаш мумкинлигини муҳокама қилиб келмоқдамиз”, деб Обама айтган сўзларни келтириб ўтди Reuters ахборот агентлиги.

АҚШ аввал Исроилга Arrow номли ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратишда кўмак кўрсатган.

Ушбу телеанжуман ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Бу учрашувнинг ёзуви Оқ уй томонидан тарқатилмади.

Top