02:36 / 30.08.2015
2703

Сюзан Райс Хитой раҳбарияти билан Вашингтон ва Пекин муносабатларининг ривожланишини муҳокама қилди

Хитой пойтахти Пекинда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Сюзан Райс Хитой раиси Си Цзиньпин ва мамлакат рҳбариятининг бошқа вакиллари билан Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ривожланиши ҳамда давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Нед Прайс маълум қилди.
Сюзан Райс, шунингдек, Хитой Давлат кенгаши аъзоси Ян Цзечи билан учрашди. АҚШда уларнинг суҳбатига “ростгўй ва сермаҳсул” дея таъриф берилди. Ян Цзечи ва Райс “масалаларнинг кенг кўлами, жумладан, Эрон, Шимолий Корея, иқлим ўзгариши ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги” ҳақидаги бир фикрга келишди.
Райс, шунингдек, Хитой раҳбарииннг сентябрда АҚШга ташрифи мавзусида ҳам тўхталиб ўтди. Шу муносабат билан Райс Хитой раҳбариятини АҚШда хавотир уйғотаётган қиберҳужумлар, юан муаммоси, денгиздаги хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларига амал қилиш каби баҳсли масалаларни ҳал қилишга конструктив ёндошишга чақирди.

Top