14:00 / 31.08.2015
8218

1 сентябрь куни Тошкентдаги 38 рақамли маршрутка йўловчилар учун бепул хизмат кўрсатади

1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги кунида Тошкент шаҳридаги хусусий компаниялардан бири ўз йўналишларидан бири пойтахт аҳолиси учун бепул хизмат кўрсатишини маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, шу куни Ибн Сино массивидан Олой бозорига қатнайдиган 38 рақамли маршруткадан аҳоли текинга фойдаланиши мумкин бўлади. Бу йўналишда қатновчи транспорт воситалари Navarot TAXI корхонасига тегишли ҳисобланади.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари корхонанинг бу ташаббусини қизғин равишда қўллаб-қувватлашган.

Top