11:39 / 31.08.2015
11296

Вазир ўринбосари: Мактаб таъмири учун ота-оналардан пул йиғиш тақиқланди

Мактаб ва боғчаларда турли сабаблар билан ота-оналардан пул йиғиш қатъиян тақиқланади.

“Адолат кўзгуси” нашрида ёзилишича, бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев ўқув йили бошланиши арафасида эслатиб ўтди.

Қайд этилишича, мактаб ва боғчаларда ота-оналардан пул йиғиш ҳолати рўй берса, Васийлик кенгашига мурожаат қилиш лозим бўлади.

Вазир ўринбосарининг айтишича, мазкур масала халқ таълими бўлимида муҳокама этилиб, айбдорлар жавобгарликка тортилади.

Top