16:13 / 01.09.2015
2583

Бангкокдаги портлаш бўйича асосий гумондор қўлга олинди

Талинад ҳукумати Бангкокдаги портлашда асосий гумондор бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди, дея хабар берди ВВС мамлакат бош вазири Прают Чан-Оча маълумотига асосланган ҳолда.

Портлашдаги асосий гумондор Таиланднинг Камбожа билан чегарадош Сакэу провинциясида ҳибсга олинди.

29 август куни яна бир хориж фуқароси портлашда алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Унинг яшаш манзили тинтув қилинганида, портловчи моддалар тайёрлашга оид қўлланма ҳамда 10та сохта паспорт ҳам топилган эди.

Эслатиб ўтамиз, портлаш 17 август куни Бангкокнинг савдо-сотиқ ва сайёҳлик марказида содир бўлган эди. Қўлбола радиобошқарувли портловчи модда Хитой, Сингапур ва тайванлик сайёҳлар гавжум бўлган тўрт бошли фил кўринишидаги Эраван илоҳи яқинида ҳаракатга келтирилган эди.

Top