23:52 / 01.09.2015
3561

Россия бош вазири Медведев бир йиллик бюджетга ўтишнинг зарурлигини тушунтириб берди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев вазирларга Давлат думаси депутатларига давлат бюджетининг бир йиллик циклига ўтишни таклиф қилишни буюрди. Бундай чора нефть нархининг ўзгарувчанлиги ҳамда рубль курсининг барқарорсизлиги туфайли юзага келадиган хатарлар сабабли зарур, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бундан аввал Россия Молия вазирлиги Давлат думасига уч йиллик бюджет ўрнига бир йиллик бюджет таклифини киритиши маълум қилинган эди. Молия вазири Антон Силуанов буни фақатгина бир марта 2016 йилда қилишга ваъда берди.

Top