14:51 / 01.09.2015
4274

My.gov.uz орқали табиий газ ҳисоблагичини ўрнатиш ва уларни ечиб олиш имконияти туғилди

Ягона интерфаол давлат хизматлари порталига табиий газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, уни ечиб олиш учун ариза юбориш имконини берувчи хизматлар ишга туширилди.

“Оила даврасида” нашрининг маълум қилишича, бунинг учун порталда махсус электрон шаклдаги аризани тўлдириш лозим. Прибор ўрнатилгач, унинг фойдаланишга яроқлилиги ҳақидаги Далат метрология химат сертфикати нусхасини газ таъминоти ташкилоти мутахассисига тақдим этиш керак.

Газ таъминоти ташкилоти мутахассисининг бориб, газни ҳисобга олиш приборини ўрнатиши ёки ўрнатмаслик ҳақида далолатнома тузиши бепулдир.

Top