12:33 / 01.09.2015
2891

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги 111 ёшда

Россиядаги энг эски ахборот агентлиги бўлмиш ТАССнинг ташкил топганига бугун 111 йил бўлди. 1904 йилнинг 1 сентябрда у Санкт-Петербург телеграф агентлиги номи остида фаолиятини бошлаган эди. Бу давр ичида агентлик ходимлари дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб янгиликлар етказиб беришди.

ТАСС бош директори Сергей Михайловнинг таъкидлашича, агентлик шу йиллар ичида ҳамон ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. “Биз ОАВ ривожланиш тенденциялари диққат билан кузатиб борамиз, ҳар куни бозорга талабкор маҳсулот ва хизматларни чиқарамиз, улар Россиядаги ва бошқа давлатларга мижозларга қизиқлигига аминмиз. Улар ичида ҳозирча мамлакатда ягона бўлиб қолаётган радиостанцияларга мўлжалланган “ТАСС Аудио” овозли маҳсулотлар узатиш хизмати, “Чордоқ” илмий-оммабоп портали, “ТАСС Транспорт тасмаси” ва бошқалар бор.

Яқин орада биз яна бир қанча қизиқ лойиҳаларни ишга туширамиз”, - таъкидлайди Михайлов.
Агентлик 1904 йили Николай IIнинг фармонига кўра ташкил этилган эди. 1914-1918 йилларда у Петроград телеграф агентлиги, 1918-1925 йилларда РОСТА, 1925-1992 йилларда ТАСС, 1992-2014 йилларда ИТАР-ТАСС деб аталган. 1914 йилдан буён у яна ТАСС номига қайтди.

Top